00:47 / 17.09.2015
4007

Путин Саудия Арабистони қироли билан телефон орқали суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони ташаббуси билан Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида етакчилар Фаластин-Исроил муносабатлари масалаларини муҳокама қилишди, деб айтилмоқда Путиннинг расмий сайтида

“Фаластин-Исроил муносабатлари масалалари, шу жумладан фаластинликлар билан Исроил хавфсизлик кучларининг Муқаддас тоғдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси ҳудудидаги оммавий тўқнашувлар муҳокама қилинди. Россия-Саудия Арабистони ҳамкорлигининг устувор йўналишлар бўйича янада ривожланишига кўмак беришга ўзаро интилиш борлиги билдирилди. Турли даражаларда икки томонлама мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди”, дейилмоқда хабарда.

Путин 11сентбярда Маккада юз берган фожиа муносабати билан яна бир бор ўз ҳамдардлигини билдирди.

Top