15:12 / 17.09.2015
5087

Россия ташқи қарзи 500 млрд долларга яқинлашди

2015 йилнинг 1 октябрида Россиянинг ташқи қарзи 500 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Максим Орешкин баёнот берди.

“Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россиянинг ташқи қарзи тез суръатларда узилмоқда: яқиндагина марказий банк ҳисоб-китобларига кўра ташқи қарз 720 млрд доллар бўлган бўлса, 1 июл ҳолатига кўра 550 млрд долларни ташкил қилди, 1 октябрда эса биз 500 млрд долларга яқин сонни кўрамиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Top