09:10 / 17.09.2015
3997

Тошкентда таълим кредитлари муҳокама қилинди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон марказий банкининг таълим кредитларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-шартнома асосида ўқиш учун таълим кредитлари тақдим этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистонда талабалар учун мана шундай турдаги имтиёзлар жорий қилинган эди.

Тилга олинган тадбирда бу кредитларнинг устунлиги, ёшларга бераётгани имкониятлари ҳақида гапирилди.
“Ўтган давр мобайнида 11 талаба жами 35.7 млрд сўм миқдоридаги таълим кредитларидан фойдаланди, - деди марказий банк бошқарма бошлиғи Шербек Қаралиев ЎзАга берган интервьюсида.

– Масалан, бакалавриатда ўқийдиган талабаларга кредит 10 йил муддатга, магистратурада ўқийдиганларга эса 5 йил муддатга берилади. Бу инвестициялар етимларга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, I, II гуруҳ ногиронларига йўналтирмоқда”.

Top