17:02 / 17.09.2015
3847

Улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Хитойнинг Ляонин провинцияси Паньшань уездида ясалган улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. 2015 йил 12 сентябрь куни мазкур товада краб денгиз қисқичбақаси тайёрланди.

Тованинг диаметри 6,6 метр, баландлиги 2,3 метр ва сиғими 7 тоннани ташкил қилади. Улкан кран унинг устидаги қопқоқни кўтарганида, крабдан тайёрланган таомнинг ҳиди атрофни тутиб кетди.

Top