09:15 / 17.09.2015
1800

Венгер ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда 50та мағлубият қайд этган биринчи мураббий бўлди

"Арсенал" жамоаси 16 сентябрь оқшомида ЕЧЛнинг биринчи турини сафарда Хорватиянинг "Динамо Загреб" жамоасига қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу эса жамоанинг Арсен Венгер бошқарувида ЕЧЛ доирасида ўтказилган ўйинлардаги эллигинчи мағлубиятни қабул қилиши бўлди.

Маълумот учун, ушбу антирекордни ўрнатиш учун 65 ёшли мутахассис Арсен Венгер "Арсенал" билан ЕЧЛнинг 11 мавсумида мунтазам равишда иштирок этди.

Top