17:21 / 18.09.2015
2343

Армия: Покистондаги авиабазага ҳужумда масжиддаги 16 киши қурбон бўлди

Покистоннинг Пешовар шаҳри яқинидаги авиабазага уюштирилган ҳужумда қурбон бўлган 16 киши масжидда ўтирган намозхонлар эди, деб хабар берди идоралараро ҳарбий матбуот котиби Осим Бажва.

Илгарироқ отишма чоғида 13 жангари ўлдирилгани маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча бир гуруҳ жангарилар авиабазага киришга ҳаракат қилган эди. Орада отишма келиб чиқиб, бир қанча ҳарбий хизматчилар ўлдирилди, бунинг натижасида уларга ёрдам махсус бўлинма юборилди.

“Террорчилар базага икки пунктдан кириб, сўнг гуруҳларга бўлинди. Гуруҳлардан бири масжидга ҳужум қилиб, у ерда намоз ўқиётган 16 кишини ўлдирди”, - деб ёзди Бажва Twitter’даги саҳифасида.

Операция давомида, шунингдек, Покистон армияси капитани ҳалок бўлди.
Айтилишича, террорчиларни йўқ қилиш бўйича операция давом этмоқда. Бу ишларга учта вертолёт жалб қилинган.

Top