00:22 / 18.09.2015
5574

БМТ: 2014 йилда дунёдаги героиннинг 77 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилган

2014 йилда Афғонистон героин ишлаб чиқариш бўйича дунёда “етакчи” бўлган, бироқ бу йили мамлакат ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги билан кўкнори экилган майдонларни йўқ қилишни фаоллаштирди. Бу ҳақда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишида БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича ижрочи директори Юрий Федотов маълум қилди.

Федотовнинг айтишича, ўтган йили Афғонистонда “дунё бўйича афюн ишлаб чиқаришнинг 85 фоизи ва героин ишлаб чиқаришнинг 77 фоизи” тўғри келган. Федотовнинг таъкидлашича, кўкнорининг етиштирилиши ва қайта ишланиши Афғонистон иқтисодиётидаги энг асосий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. 2014 йилда мамлакатнинг бутун “афюн иқтисодиёти” 2,84 млрд долларга баҳоланган ва Афғонистон ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизини ташкил қилган.

Top