06:44 / 18.09.2015
2361

Чилида зилзила туфайли фавқулодда вазият эълон қилинди

Чили ҳукумати 17 сентябрга ўтар кечаси мамлакатдаги охирги 5 йил ичидаги энг кучли зилзила оқибатида энг кўп талофат кўрган Кокимбо вилоятида фавқулодда вазият эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

“Бу қарор биринчи навбатда президентнинг Кокимбога келганидан кейин қабул қилинди”, деб айтди Чили ички ишлар вазири Хорхе Бургос.

Чили президенти Мишель Башелет зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани тасдиқлади. 1 млн га яқин одам эвакуация қилинган. 

Top