20:06 / 18.09.2015
8913

ИШИД жангарилари Триполи аэропортига ҳужум уюштирди

ИШИД жангарилари Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги аэропортга ҳужум қилди ва 3 нафар ходимни ўлдиришди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берган.

Қуролланган гуруҳ Митига авиабазаси яқинидаги қамоқхонага ҳам ҳужум қилган ва маҳбуслар чиқариб юборилган.

"Аввалига портлаш юз берди, кейин қуролли ҳужум бошланди", дейди махсус хизмат ходимларидан бири.

Маълум қилинишича, ҳужум қилган жангарилардан камида 8 нафари ўлдирилган.

Маълумот учун, Митигадаги ушбу ҳарбий аэродром мамлакатда кейинги йиллар мобайнида юз берган сиёсий инқироз вақтида кўп марта зиддиятлар бўғинига айланган.

Top