01:06 / 18.09.2015
8299

KUN.UZ дайжести: 17 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 сентябрь куни кенг муҳокамага
сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон жаҳон армиялари рўйхатида 54-ўринда>>

Ўзбекистон Global Firepower Index ҳарбий қудрат рейтингининг янги версиясида 54-ўринга қўйилди. Рейтингга жами 126 мамлакат кирди.

Ucell: Ўзбекистондаги фаолиятимизни давом эттирамиз>>

Ўзбекистоннинг Ucell мобил оператори TeliaSonera Швеция-Финляндия телекоммуникацион гуруҳининг “Евросиё” зонасини тарк этиши борасидаги ахбороти муносабати билан ўз баёнотини тарқатди. Таҳририятга келиб тушган баёнотда таъкидланишича, компания Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини эски тартибда давом эттираверади.

Макка шаҳридаги фалокат вақтида боланинг ўз онаси ҳаётини сақлаб қолгани тасвирланган видео катта шов-шувларга сабаб бўлди>>

Макка шаҳри (Саудия Арабистони)даги “Ҳарам” масжиди ҳудудига қулаб тушаётган кранни кўрган болакайнинг онаси ҳаётини сақлаб қолгани тасвирланган видео интернет фойдаланувчилари ўртасида кенг тарқалди.

Таъсирли лавҳалар: Европа қочқинлар учун улкан ягона лагерга айланди>>

Яқин вақтларда Европа Иттифоқининг 22 аъзоси ўз ҳаётини сақлаб қолиш илинжида Греция, Италия ва Венгрия чегаралари орқали Европага кириб келган 160 минг нафар қочқинни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Жанубий қозоғистонлик фуқаро пайғамбарлик даъвоси билан чиқди>>

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида яшовчи 51 ёшли Нурали Амиралиев ўзини янги пайғамбар сифатида эълон қилди ва жамоатчиликдан буни тан олишни талаб этмоқда.

Суриядаги ҳарбий базада Россия вертолётлари аниқланди>>

Сурия ҳудудида жойлашган авиабазада бир нечта рус вертолётлари борлигини аниқлашган

Россия АҚШнинг давлат қарзига инвестиция киритмоқда>>

Июль ойи якунларига кўра Россия АҚШ ғазначилик облигацияларига (US Tresuries) 9.7 млрд доллар маблағ киритди

Қодиров: Киев йўлида мени ҳеч ким тўхтатмайди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Украина санкцион рўйхатига киритилишига муносабат билдириб ўтди.

Венгриялик тележурналистдан жабрланган суриялик муҳожирга Испаниядан иш топилди>>

Ўтган ҳафтада қизи билан Сербиядан Венгрияга ноқонуний равишда ўтиш чоғида полициячилар таъқибидан қочаётган муҳожир, маҳаллий журналистлардан бири томонидан чалиб йиқитилиши ҳодисаси катта шов-шувларни келтириб чиқарганди

Save the Children: Суриядаги 2 миллиондан зиёд бола бу йил мактабларга бора олмайди>>

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Save the Children халқаро инсонпарварлик ташкилоти 2 млндан зиёд бола ҳамон Сурияда қолаётганини ҳисоблаб чиқиб, уларнинг бу йил мактабларга бора олмаслигини маълум қилди

Top