01:23 / 18.09.2015
8370

KUN.UZ дайжести: 17 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Фарғонанинг Қоражийда қишлоғида уч минг кишига икки минг велосипед тўғри келади>>

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қоражийда қишлоғининг уч минг фуқаросидан икки минг нафари — велосипед ҳайдовчилари ҳисобланади.

Қустанай вилояти ҳокимининг исми Путиннинг диққатини тортди>>

16 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрига Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси ташриф буюрди ва XII Россия ва Қозоғистон минтақавий ҳамкорлиги форумида иштирок этди

Хитойда улкан ер ости океани топилди>>

Тарим ботиғида тадқиқот олиб бораётган олимлар ер остида ниҳоятда улкан сув захиралари мавжуд эканини аниқлашди

Обама қўлбола соат ясаган ўсмирни Оқ уйга таклиф қилди>>

АҚШ президенти Барак Обама қўлбола соат ясагани учун ўқитувчилари томонидан полицияга топширилган ўсмирни Оқ уйга меҳмонга таклиф қилди

Фукусима яқинида мутант балиқ тутилди>>

Японияда, бир вақтлар техноген фожиа содир бўлган Фукусима қирғоқларида денгизчи ўта ғалати ва қўрқинчли балиқни тутиб олди. Олимларнинг тахмин қилишича, бу балиқ радиацион авария “маҳсули”дир.

Саудиялик эркак Ҳажга учинчи марта пиёда боради>>

Шу кунга қадар икки марта пиёда Ҳажга қилган саудиялик эркак яқинда учинчи шундай сафарни якунламоқда

Дунёдаги илк 8K телевизорининг нархи 133 минг доллар бўлади>>

Sharp компанияси давстлабки 8К телевизорларининг савдога чиқарилиш муддатларини эълон қилди

"Пахтакор" Вадим Абрамовга миннатдорчилик билдирди>>

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувидан кейин рақиб жамоа бош мураббийи "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклаганди. Шундан сўнг, "Пахтакор" жамоаси бунга ўз расмий сайтида муносабат билдирган

Улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди>>

Хитойнинг Ляонин провинцияси Паньшань уездида ясалган улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. 2015 йил 12 сентябрь куни мазкур товада краб денгиз қисқичбақаси тайёрланди

Хўжайинидан "кечирим сўраётган" кучук интернетда машҳур бўлди>>

Интернет фойдаланувчилари Этторе лақабли жониворнинг ўз эгаси олдида ўзини айбдордек ва қилган иши учун афсусланаётган қиёфада тутиши тасвирланган видеолавҳани қайта-қайта томоша қилишмоқда

Top