09:15 / 18.09.2015
4189

Муҳожирлар инқирози: Хорватия Сербия билан боғловчи йўлларни ёпди

Муҳожирлар оқими тўхтамаётгани сабабли Хорватия полицияси Сербия билан боғловчи 8 йўлнинг 7тасини бекитди. Ушбу йўллар ва чегаралар қатъий тартибда ҳимояланмоқда.

Аввалроқ Хорватия ҳукумати мамлакат ҳудуди орқали Ғарбий Европага ўтиб олишни мақсад қилган бу қадар кўп муҳожирларни қабул қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шу муносабат билан Сербия билан чегара ҳудудларига янада кўпроқ армия қисмларини юбориш ва зарурат туғилганидан муҳожирлар оқимини тўхтатишни режалаштирган.

Ҳукумат қочқинлар бошпана сўраб аввалдан мурожаат этиши, акс ҳолда уларнинг ҳаракатига чегарани бузиб кириш сифатида қаралишини маълум қилди. Бироқ Сурияда жойлашган муҳожирлар гуруҳлари полиция ҳалқаларини бузиб ўтиб, Хорватиянинг Товарник шаҳри ҳудудига кириб келишди. Сўнгги 24 соат ичида Хорватия ҳудудига 7,3 минг атрофида муҳожир кесиб ўтишди.

Хабарларга кўра, кўплаб муҳожирлар очлик ва чанқоқдан азият чекишмоқда, уларнинг аксарияти эса болалардир.

Top