15:17 / 18.09.2015
2472

New Horizons станцияси Плутонда кун ботишини қайд қилди

Америкалик олимлар New Horizons станцияси Плутонда кун ботишининг ўта тиниқ фотосуратларини олди.

Сурат 14 июль куни станция сайёрага максимал яқинлашганидан 15 дақиқа ўтгач туширилган.
Шундан сўнг камера ортга қайрилиб, Плутон юзасининг Қуёш нури тушиб турган 1 250 км ли қисмини суратга олган.

“Бу сурат ўзингни Плутон юзаси устида турган кузатувчидай ҳис қилиш имконини беради, - таъкидлади тадқиқот гуруҳи раҳбарларидан бири Алан Стерн. – Унинг таҳлили сайёра ҳамда унинг юзасидаги музликлар, тоғлар, атмосфера ва плато тўғрисида кўп маълумот беришга қодир”.

Top