15:19 / 18.09.2015
1829

Покистондаги авиабазага ҳужум уюштирган жангариларнинг камида 13 нафари йўқ қилинди

Покистоннинг Пешавор шаҳрида жойлашган авиабазага ҳужум уюштирган жангариларнинг йўқ қилинган аъзолари сони 13 нафарга етди, дея хабар бермоқда Ислом Республикаси армия матбуот хизмати раҳбари Асим Бажва.

Аввалроқ эса 8 жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.

“Айни пайтда қуршовга олинган террористларнинг 13 нафари йўқ қилинди”, – деб ёзди у ўзининг Twitter`даги расмий саҳифасида.

Шу билан бир қаторда, 10 нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олди, уларнинг икки нафари зобитлардир, дея қўшимча қилди генерал-майор. Жангарилар билан отишма чоғида икки ҳарбийнинг ҳалок бўлгани ҳам маълум қилинди.

Ҳодиса жойида террористларни йўқ қилиш амалиёти давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жума, 18 сентябрь куни эрталаб номаълум шахслар Пешовар яқинидаги базага яқинлашиб, унга қарата ўт очган. DAWN нашри хабарига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Покистон Таҳрики Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Top