08:44 / 18.09.2015
2572

Қозоғистон президенти Назарбоев ўзини мамлакат енгил саноати рекламачиси деб атади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ғарбий ҳудудлари ҳокимлари билан учрашувда ўзининг миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган костюм ва оёқ кийимини кийиб юришини айтган ҳолда қозоқ тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга чақирди, дея хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

“Ўз ишлаб чиқарувчиларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Масалан, ҳозир эгнимдаги костюм ва оёқ кийимим Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. Бу билан мен енгил саноатимизни реклама қилдим”, – деди Назарбоев.

Top