16:20 / 18.09.2015
3335

Равиль Ғайнутдин: Сахалинда Қуръоннинг эсктремистик деб тан олиниши – саводсизлик

Москвада қайта реконструкция қилинган жоме масжидининг очилиши арафасида Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Равиль Ғайнутдин ТАСС агентлигига интервью берди.

Суҳбат чоғида у Жанубий Сахалинда суд томонидан Қуръоннинг айрим оятлари экстремистик матн деб эълон қилинганига муносабат билдирди.
“Бу саводсизликдир, - деди Россиянинг бош муфтийси. – У ерда керакли экспертизанинг ўзи йўқ эди, Россияда бундай экспертлар бармоқ билан санарли даражада. Қанақадир қишлоқда, қанақадир туманда, Урал ортида, Сибирда илоҳиёт эксперти топилиши... Бундай одамлар улкан академик билимларига эга бўлиши, фалсавий фикрлай олиши керак.

Қуръон сураларини ман қилган одамлар эса эртага бутун Библияни экстремистик деб эълон қилиб юбориши мумкин. Судьялар Библияни, Қадимги Аҳдни, Янги Аҳдни ўқишсин, шунда уларнинг қарашлари ўзгаради”.
Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун Россия мусулмонлари етакчиси қонунчиликка ўзгартишлар киритиб, динларнинг муқаддас китобларини ҳимоялашни тавсия қилди.

Top