11:18 / 18.09.2015
2288

Самарқандда "Нуронийлар дорихоналари" ташкил этилмоқда

Ҳозиргача вилоят «Дори-дармон» акциядорлик жамияти томонидан Қўшработ тумани «Майинтепа» ҚВП, Ургут туманидаги «Қоратепа» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда Паст Дарғом туманидаги «Қорасув» қишлоқ фуқаролар йиғинларида «Нуронийлар дорихоналари» ташкил этилди. Бу ҳақда уз24.уз нашри хабар берган.

Хабарда ёзилишича, янги ташкил этилган дорихоналар 200 турдаги дори-дармон ва тиббий-техника воситалари билан таъминланган. Ҳудудларда истиқомат қилаётган фахрийлар тиббиёт бирлашмалари қошидаги марказий поликлиникаларда тиббий кўрикдан ўтказилгач, махсус рецептлар асосида бепул ва имтиёзли дорилар билан таъминланади. Дорихоналар хизматидан нафақат кексалар, балки барча ёш тоифасидаги аҳоли фойдаланиши мумкин.

Жорий йил охиригача Жомбой туманидаги Наймантепа маҳалласида ҳам шундай дорихона ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида шаҳар ва туманларда «Нуронийлар дорихоналари» ташкил этилиши кўзда тутилган эди.

Top