19:32 / 18.09.2015
6417

Samsung Galaxy S6 Edge йилнинг энг яхши смартфони деб тан олинди

Т3 технологиялар кўргазмаси доирасида Samsung Galaxy S6 Edge смартфони “йил смартфони” мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда Sky News.

Samsung қурилмаси iPhone 6, Sony Xperia Z3 Compact, LG's G4 ва the HTC One M9 ўртасидаги кескин рақобатда ғолиб чиқа олди. Айни пайтда, Apple компанияси мазкур кўргазмада бирданига 4та мукофотни қўлга киритди.

Йилнинг энг яхши гаджети ва энг яхши тақиб юрилувчи қурилмаси мукофотлари Apple Watch “ақлли” соатига насиб этди. iPad Air 2 эса “Йилнинг энг яхши планшети” мукофотини қўлга киритди. Шунингдек, Apple йил бренди деб топилди.

Top