11:54 / 18.09.2015
3030

Тошкентда ШҲТ аксилтеррор структураси йиғилиши очилди

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор структураси 27-йиғилиши иш бошлади.

Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва структура ижроия қўмитаси вакиллари ташкилотга аъзо давлатлар чегара хизматлари экспертларининг 2016 йилги иш режаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда жорий йилнинг 16 сентябрида Қирғизистонда ўтказилган “Марказий Осиё Аксилтеррор-2015” қўшма ҳарбий ўқувлари якунлари муҳокама қилинади.

Top