19:41 / 18.09.2015
16718

Тошкентдаги бизнес марказида чиққан ёнғин бартараф этилди

Бугун, 18 сентябрь куни, соат тахминан 18:30да Тошкент шаҳридаги Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган «Wyndham Tashkent» (собиқ «Dedeman») меҳмонхонаси ёнидаги бизнес-марказида содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда воқеа жойида кузатув олиб борган кун.уз мухбири маълумот берди.

Унинг айтишича, содир бўлган ёнғин 1 соатга қолмасдан ўчирилган.

Айни пайтда воқеа жойида махсус хизматлар ходимлари бўлиб туришибди ва вазиятни назорат қилишмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғин пайтида бино ичида қанча одам бўлгани ва бу ёнғин туфайли жабрланганлар борлиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ..

Бундан олдинроқ, ушбу ёнғинни ўчириш учун тўртта ёнғин ўчириш машиналари жалб қилингани ва воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари чақирилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ, ўт ўчирувчи машиналар сони ошган ва 10тага (5та сув пуркагичли шлангларга эга, 5та нарвонли) етказилган.

Ҳодиса сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмади.

Қайд этилишича, айни вақтда воқеа ҳудудига яқин йўллардан бири ёпиб қўйилгани учун, бошқа йўлларда тирбандлик юзага келган.

Top