23:54 / 18.09.2015
4308

Уралда ит эгасини отиб қўйди

Россиянинг Пермь ўлкаси тергов қўмитаси Пермь ўрмонида овчининг ўлимига ити сабабчи бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда алоҳида муҳим ишлар терговчиси Дмитрий Валдайцевга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“13 сентябрда Усол туманида уч киши овга борган. Овчилардан бири ўзи билан итини олган. Гувоҳларнинг айтишича, эркаклар йўлда дам олиш учун тўхташга қарор қилганлар. Улар ўқланган милтиқларини ерга қўйганлар. Нарсалар солинган қопча атрофида ўралашаётган ит қандайдир лаҳзада милтиқнинг тепкисини босиб олган ва у отиб юборган”, деб айтмоқда терговчи.

Ўқ итнинг эгасига теккан ва у ҳалок бўлган. Тергов, шунингдек, ўқни марҳумнинг шерикларидан бири отган бўлиши мумкинлигини ҳам текширмоқда.

Top