14:34 / 19.09.2015
6553

Бухоро муҳандислик институтининг бир қатор ўқитувчилари порахўрлик устида қўлга олинди

Жорий йилда қисми муддат ичида Бухоро муҳандислик технология институтининг 3 нафар ўқитувчиси пора устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар прокурори Рашид Раҳматов хабар берди.

Улардан бири, институтнинг кимёвий технологиялар факультетида ассистент лавозимида ишлаб келаётган Исмат Давлатов талабалардан 660 минг сўм тўплаб, бу пулларни қўлга киритишга ҳаракат қилаётганида қўлга олинди.
Яна бир шахс, шу институтнинг чизмачилик ва чизма геометрия кафедраси ўқитувчиси Қавмиддин Омонов ҳам худди шу йўл билан, фақат каттароқ “ставка” белгилаган ҳолда талабалардан 1.225 млн сўм тўплади. У бу пулларни кафедра мудири хонасида олаётган пайтида қўлга олинди.

Институтнинг электротехника ва ишлаб чиқаришда ахборот коммуникация технологиялари факультети диспетчери вазифасида ишловчи Шерзод Ярашов эса 2-курс талабаси Муроджон Сирожовдан турли баҳоналар билан 300 доллар тама қилган. Сирожов тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада порахўр 200 доллар пулни олаётган чоғда қўлга олинган.

Top