19:20 / 19.09.2015
2920

"Челси" "Арсенал"га қарши дерби баҳсида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Лондондаги "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида АПЛнинг 6-тури доирасида "Челси" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги дерби баҳси ўтаказилди. Ушбу баҳсда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимда дарвозалар ўз дахлсизлиги сақланиб қолди. Бўлим охирларида "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Паулистага Диего Коста билан жанжаллашгани учун қизил карточка кўрсатилди.

Иккинчи бўлим бошлангач, бир киши кўп бўлиб ҳаракатланган "Челси" олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Зума боши билан гол уриб ўзининг жамоадаги илк голини нишонлади. Ўйин охирлаши арафасида, 79-дақиқада Азарга нисбатан ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олган Санти Касорла ҳам майдонни шерикларидан барвақтроқ тарк этди.

Ўйин сўнггида Эден Азар "Челси"нинг иккинчи голни урди ва амалда учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, "Арсенал" АПЛ доирасида қаторасига бешинчи учрашувда "Челси" дарвозасига гол ура олмади. "Челси" эса яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалидаги аҳволини яхшилаб олди.

Англия чемпионати, 6-тур
Челси – Арсенал 2:0
Голлар: 1:0 – 53 Зума, 2:0 – 90 Азар.
Челси – Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Зума, Фабрегас, Матич, Оскар (Рамирес, 69), Педро, Азар, Диего Коста (Реми, 82).
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ўзил (Жиру, 75), Рэмзи, Уолкотт, Коклен (Чемберс, 46), Санчес (Окслейд-Чемберлен, 75), Касорла.
Огоҳлантиришлар: Касорла (31), Диего Коста (45), Габриэл (45), Иванович (49), Оскар (64), Чемберс (72).
Четлатиш: Габриэл (45), Касорла (79).

Top