08:21 / 19.09.2015
3028

Моуриньо Ева Карнейрони ҳақорат қилгани учун 5та ўйинга четлатилиши мумкин

Англия футбол ассоциацияси "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньога нисбатан иш очди.

Бунга сабаб сифатида мураббий жамоа шифокори Ева Карнейрони ҳақорат қилгани кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Суонси"га қарши кечган учрашув (2:2) вақтида шифокор Ева Карнейро бош мураббийдан рухсат сўрамай жароҳат олган футболчига ёрдам бериш учун майдонга тушгани Моуриньога ёқмаган ва мураббий уни ножўя гаплар билан ҳақорат қилганди.

Агар мураббий айбдор деб топилса камида бешта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Top