Ўзбекистонда биринчи марта аллергияга қарши “Аллергодаф” дори воситаси яратилди. Дори маҳаллий хом ашё – иттиканак экстракти флавоноид фракциясидан ажратиб олинди.
Бу ҳақда Иммунология институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ташкил этилган “Аллергология, иммунология ва ирсий технологияларнинг замонавий муаммолари” халқаро илмий-амалий анжумани давомида маълум қилинди. Анжуманда Ўзбекистон, Россия, Германия, Қозоғистон ва Япониядан 400 дан кўпроқ мутахассис иштирок этмоқда.