23:20 / 20.09.2015
3182

Англия Премьер-лигаси, 6-тур натижалари: “Ливерпуль” ўз майдонида “Норвич Сити” билан дуранг ўйнади, “Тоттенхэм” “Кристал Пэлас”ни ютди

20 сентябрда “Ливерпуль” Англия Премьер-лигасининг 6-турида ўзининг майдонида “Норвич Сити”ни юта олмади, учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Мерсисайдликлар 48-дақиқада Дэнни Ингснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. “Норвич” Рассел Мартиннинг 61-дақиқадаги тўпи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

“Ливерпул”нинг ютуқсиз серияси Европа лигаси билан ҳисоблаганда 5 ўйиндан бери давом этмоқда. Брендан Роджерс шогирдлари 23 сентябрда Англия лигаси кубогининг 3-босқичида “Карлайл Юнайтед”га қарши учрашувда бунга чек қўйишлари мумкин.

6 та турдан кейин “Ливерпуль” ва “Норвич Сити”нинг ҳисобида 8 тадан очко бор.

Англия Премьер-лигаси. 6- тур
Ливерпуль (Ливерпуль) – Норвич Сити (Норидж) – 1:1
Голлар: Ингс, 48 (1:0); Мартин, 61 (1:1).

Яна бир учрашувда Сон Хюнь Миннинг голи “Тоттенхэм”га ўз майдонида “Кристал Пэлас” устидан минимал ҳисобда ғалаба олиб келди. Учрашувдаги ягона тўп 68-дақиқада урилди. “Тоттенхэм”нинг жанубий кореялик ўйинчиси учун бу тўп Англия чемпионатидаги илк тўпи бўлди.

“Тоттенхэм” мусобақа жадвалида 9 очко билан 9-ўринда, “Кристал Пэлас” эса 9 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Тоттенхэм Хотспур (Лондон) – Кристал Пэлас (Лондон) – 1:0
Голлар: Мин, 68 (1:0).

Top