15:29 / 20.09.2015
3234

АҚШда 10 кв км майдонда Қуёш тизимининг улкан модели намойиш этилди

Лос-анджелослик кинематографлар дунёдаги энг йирик Қуёш тизими моделини намойиш этишди. У Невада штатидаги Блэк Рок саҳросида жойлашган бўлиб, майдони 10 квадрат километрдан ошади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

“Невададаги қуриб қолган кўл тубида бир гуруҳ дўстлар Қуёш тизими макетини ундаги барча сайёра орбиталари билан барпо этишди”, – деди Уайли Оверстрит Блэк Рок чўлида қурилган дунёдаги илк Қуёш макетига бағишланган қисқа метражли фильмда.

Ушбу моделни беш кишидан иборат гуруҳ қуришди. Улар Қуёш тизимидаги осмон жисмлари ҳажми ва улар ўртасидаги масофани янада аниқроқ тарзда ифодалашни мақсад қилиб олишди.

Жумладан, тақдим этилган моделда Ер 1,2 сантиметрли мармар шар шаклида тасвирланган. Бошқа сайёралар ҳам шу сингари шарларда ифодаланган бўлса, Қуёш ёруғлик таратувчи лампа билан кўрсатилган. Барча сайёралар ҳажми улар ўртасидаги масофа табиийга айнан ўхшатилган.

Ғайрат ва иштиёқли дўстлар Меркурий, Венера ва Ерни Қуёшдан 6,8 метр, 13,6 метр ва 17,6 метр масофага жойлаштирган бўлса, Нептун, Юпитер ва Сатурн ёруғлик манбаидан 5,6 километр, 0,9 километр ва 1,8 километр олисликка ўрнатган.

Ҳақиқатда эса, дейлик, Қуёш ва Ер ўртасидаги оралиқ 150 миллион километрни ташкил этади. Кинематографлар тақдим этган модел масштаби эса тахминан 1:8500000000 га тенг.

Top