08:40 / 20.09.2015
1965

«Милан» оғир кечган ўйинда «Палермо»ни мағлуб этди

Италия чемпионати доирасида "Милан" ва "Палермо" клублари ўртасида кечган учрашув драматик кўриниш олди.

Жуда оғир кечган ўйинда миланликлар 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ўйинда ҳисоб бўйича "қувлашмачоқ" кечди. Лекин ўйиндаги биринчи ва охирги голлар "Милан"нинг ёзги трансферлардаги энг омадли хариди Бакка ҳисобига ёзилди.
Эндиликда, Синиша Михайлович шогирдлари ҳисобида 6та очко бор ва жамоа турнир жадвали экваторига кўтарилди.

Милан – Палермо 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 21 Бакка, 1:1 – 32 Хильемарк, 2:1 – 40 Бонавентура, 2:2 – 72 Хильемарк, 3:2 – 75 Бакка.
Милан – Лопес, Абате (Калабрия, 18), Сапата, Романьоли, Де Шильо, Куцка, Монтоливо, Бонавентура, Хонда (Поли, 79), Луис Адриано (Балотелли, 70), Бакка.
Палермо – Соррентино, Струна, Гонсалес, Эль-Каутари, Лазаар, Хильемарк (Ригони, 89), Яяло, Чочев, Васкес, Журжевич (Жилардино, 56), Квайсон (Трайковски, 70).
Огоҳлантиришлар: Лазаар (45), Гонсалес (66), Монтоливо (80).

Top