10:03 / 20.09.2015
2429

Нью-Мексикода АҚШ ҳарбий самолёти қулаб тушди

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ўқув самолёти шанба, 20 сентябрь куни Американинг Нью-Мексико штатида қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабар қилди.
Улар маълумотига кўра, тури маълум қилинмаган самолёт бортида икки киши — ҳарбий инструктор ва унинг ўқувчиси бўлган.
Қулаш олдидан улар катапульта қилишга улгурган. Бироқ учувчиларнинг бири тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. АҚШ Авиация бошқаруви федерал бошқармаси бахтсиз воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Top