17:36 / 20.09.2015
4132

Туркманистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик заводлардан бири қурилади

Туркманистон жанубидаги Аҳал вилояти Дервезин этрапида йилига 1 млрд 782 млн куб метр газни қайта ишлаб, 600 минг тонна А-92 маркали EURO-5 экологик стандартларига мос бензин ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик газ-кимё комплексларидан бири бунёд этилади.
Унинг ишга туширилиши 2018 йилга мўлжалланган, дея хабар бермоқда Infoabad.

Комплекс “Туркмангаз” Миллий концерни ҳамда Япониянинг “Kawasaki” ва Туркиянинг “Rönesans Holding” компаниялари томонидан тузилган консорциум томонидан бунёд этилади. Заводга Даниянинг “Haldor Topsоe” компанияси замонавий технологиялари ўрнатилади.

Top