20:36 / 21.09.2015
2678

Беларусдан Россияга тарвуз етказиб бериш ҳажми 7 марта ошди

Беларусдан Россияга тарвузлар импорти ўтган йилга нисбатан 7 марта, пул ифодасида эса 3,4 марта ошди. Бу ҳақда Беларусь ОАВлари маълум қилди.

2015 йилнинг ярим йилида Россияга етказиб берилган Беларусь тарвузларининг миқдори 296 тоннани ташкил қилди. Бу ўтган йилдаги бутун йил давомида етказилган тарвузлар миқдори – 289 тоннадан кўпроқни ташкил қилди.

Нашрларнинг таъкидлашича, бу ҳолат Беларусь компаниялари Россиянинг озиқ-овқат эмбаргосидан фойдаланиб даромад олишни ўрганиб олганларининг яна бир карр исботидир.

Бундан аввал ТАСС ахборот агентлиги FruitNews портали маълумотларига таянган ҳолда, Беларусь киви етиштирмаса ҳам, Россияга киви етказиб бериш бўйича етакчи бўлганини маълум қилганди.

Top