20:20 / 21.09.2015
4653

Ҳукумат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сигаретларга камида 20 фоиз маҳаллий тамаки қўшиш мажбуриятини қўйди

Ўзбекистон ҳукумати British American Tobacco Uzbekistan компаниясига сигарет ишлаб чиқаришда 20 фоиз маҳаллий тамаки қўшиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда ҳукуматнинг душанба куни чоп этилган қарорида айтилган.

Ўзбекистон сигарет ишлаб чиқариш монополисти бўлмиш BAT Uzbekistan, бундан буён бешдан бир қисми Ўзбекистонда етиштирилган тамакидан ташкил топган сигаретлар ишлаб чиқаришга мажбур ҳисобланади.

“Олиб кирилган тамакининг ҳажми, йиллик тамаки маҳсулотининг 80 фоиздан кўп бўлмаслиги керак”, — дейилган ушбу ҳужжатда.

Ундан ташқари BAT Uzbekistan маҳсулотнинг 50 фоиз қийматини маҳаллий фермерларга аванс тариқасида тўлаши керак бўлади.

Sputnik нашри маълумотига кўра, фермер хўжаликлари йилига 15 минг тонна “Дюбек” ва “Измир” сортларига мансуб тамаки маҳсулотлари етиштиради. Ундан 85 фоиз BAT Uzbekistan компаниясига етиштириб берилади.

Маълумот учуг, 10 йил муқаддам British American Tobacco "Узтабак" корпорациясининг ярмидан кўпини сотиб олиб "УЗБАТ А.О." (BAT Uzbekistan) корхонасини ташкил қилганди.

Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари бозори йилига 17 миллиард сигаретни ташкил қилади. Маҳаллий корхона улуши 90 фоиз. Ноқонуний олиб келинган сигареталар кам учрайди. Улар асосан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан олиб келинади.

Top