18:41 / 21.09.2015
1983

Ўзбекистонда 1991 йилдан буён 50 мингдан зиёд сайёҳлар учун ўринлар ташкил этилди

Мустақиллик қўлга киритилган 1991 йилдан буён Ўзбекистонда 50 минг сайёҳ ўрнига мўлжалланган 500дан зиёд меҳмонхоналар ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, мамлакатда сайёҳлик соҳасининг тараққий этишида меҳмонхоналар фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам юртимизда кундан-кунга янги меҳмонхона марказлари ва муассасалари ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар 500дан зиёд меҳмонхона ва комплекслар мустақиллик йилларида ишга туширилди.

Улар томонидан бир вақтнинг ўзида 50 мингдан зиёд сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Фақатгина сўнгги 8 йил ичида 300дан ортиқ хусусий меҳмонхоналар иш бошлади.

Top