21:21 / 21.09.2015
3117

Россиялик шоумен Иван Ургант оиласида иккинчи қиз фарзанд туғилди

Россиянинг Биринчи каналида эфирга узатиладиган “Вечерний Ургант” кўрсатувининг навбатдаги сони унинг бошловчиси Иван Ургант қиз фарзанд кўргани муносабати билан тантанали равишда ўтиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, бугун, 21 сентябрь эрталаб соат 10да 37 ёшли Ургантнинг рафиқаси Наталья Кикнадзе Москвадаги клиникалардан бирида қиз фарзанд дунёга келтирди. Қизчага Ургантнинг яқинда ҳаётдан кўз юмган онаси шарафига Валерия деб исм беришди.

Ургант ўз рафиқасини мактаб пайтларидан бери танийди. Улар Санкт-Петербургдаги Рус музейи қошидаги гимназияда бир синфда ўқишган. Жуфтлик Натальянинг тадбиркор Вахтанг Куталиа билан аввалги турмушидан 15 ёшли қизи Эрика ва ўзларининг яна бир қиз фарзандлари 7 ёшли Нинани тарбиялаб келади.

Top