14:54 / 21.09.2015
19859

Зоир Мирзаев: энг дабдабали тўйларни вилоятнинг биринчи шахслари ўтказмоқда

Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг эътироф этишича, энг дабдабали тўйларни вилоятнинг биринчи шахслари ўтказмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, кўрилаётган чораларга қарамай, тўй маросимларидаги исрофгарчиликни камайтириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермаяпти.
“Энг ачинарли ҳолат шуки, дабдабали тўйлар ва оилавий тантаналар вилоятимизнинг раҳбарлари ва биринчи шахслари томонидан ўтказилмоқда.

Мисол тариқасида Самарқанд ОТМларидан бирининг профессори ўтказган тўйни айтишимиз мумкин. Никоҳ оқшомида Мир Саид Барака маҳалласи аҳли ярим тунгача шовқиндан ухлай олмади”, - унинг сўзларини келтиради “Самаркандский вестник” газетаси.

Шунингдек, Мирзаев айрим тўйхоналарда белгиланганидан кўпроқ одамлар тўпланаётганини таъкидлаб ўтди: “Меҳмонлар сони 300 кишидан ошмаслиги тавсия этилгани билан, “Кўксарой”, “Нодирий”, “Шодимурод” ва бошқа ресторанлар 500 ва ҳатто минг кишилик дастурхонлар ёзмоқда”.

Top