01:24 / 22.09.2015
5593

KUN.UZ дайжести: 21 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 21 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Обид Юнусов ноқобил фарзанд фожиаси ҳақида>>

Бугун, 21 сентябрь куни 81 ёшида оламдан ўтган Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов иштирок этган, унинг охирги ижроси бўлиб қолган "Норизо" номли видеоролик ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари эътиборини ўзига қаратди

Улуғ ибодатнинг улуғ мўъжизалари: Ҳаж сафарига масофадан саёҳат>>

“Лаббайкаллоҳумма! Лаббайкаллоҳумма!” (“Лаббай, эй Аллоҳим! Лаббай, эй Аллоҳим!”)

Ана шундай муборак каломларни айтиб, ҳаж амалини қилаётганларга барча мўмин-мусулмонларнинг ҳаваси келади. Дилларига яхши ният сизиб киради, ўша муқаддас жойларга бориб келишни орзу қилишади

Сурияда бошида ракета парчаси бўлган қизалоқ дунёга келди>>

Сурияда шифокорлар бошида ракета парчаси бўлган гўдак ҳаётини сақлаб қолишди. Онаси қорнидаёқ жароҳат олган қизалоққа Амал – “Умид” исми қўйилди

Трамп келажакда АҚШга мусулмон одам президент бўлиши мумкинлигини истисно қилмади>>

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп Оқ уйда мусулмон динига мансуб президент бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди

Роналду фаолиятини қаерда якунламоқчи экани ҳақида айтди>>

Мадриднинг "Реал" клуби етакчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини қаерда якунлаш ниятида эканини маълум қилди

Қочоқлар оролига Айлан Курди номи берилади>>

Мисрлик миллиардер Нагиб (Nagib Sawiris)нинг айтишича, у мигрантларга мос келувчи 2 та грек хусусий оролни топган ва улардан бирига денгизда чўкиб, ҳалок бўлган 3 ёшли суриялик Айлан Курдининг номини беришни мақсад қилган,- деб ёзади АиФ

Бутун дунёда Skype фаолиятида узилишлар бошланди>>

Skype узилишлар билан ишламоқда. Бу ҳақда Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълум қилмоқда

App Store хавфсизлик тизими тарихда биринчи марта хакерлар ҳужумига дош бера олмади>>

Apple компанияси App Store`га хакерлар томонидан йирик ҳужум уюштирилганидан сўнг унда пайдо бўлган зарарли дастурларни ўчириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди

Германиялик икки аёл Кипрдаги аэропортда 13 ойдан буён яшаб келмоқда>>

Кипрнинг Ланнаки шаҳри аэропортида сўнгги 13 ойдан буён германиялик она ва бола яшаб келмоқда. in-cyprus порталининг хабар беришича, аёллар Кипрга 2014 йилнинг 12 августида Исроилдан учиб келишган

АҚШ фуқароси 41 йил аввал ёзилган жаримани тўлади>>

Американинг Линкольн (Небраска штати) шаҳри фуқароси 1974 йилда автомобилини белгиланмаган жойга тўхтатгани учун белгиланган жаримани 2015 йил сентябрь ойига келибгина тўлади

Японияда 80 ёшдан ошганлар сони 11 миллионга яқинлашмоқда>>

Япониянинг 80 ёш ва ундан ошган фуқаролари сони 10 миллион нафардан ошди, қарийб ҳар тўртинчи японнинг ёши эса 65дан ўтган


Top