00:59 / 22.09.2015
2432

Microsoft компанияси Skype билан юзага келган носозликлар бартараф этилиши муддатларини ҳозирча айтмаяпти

Microsoft компанияси Skype ишида юзага келган носозликларни бартараф этиш муддатларини ҳозирча айтмаяпти. Бу ҳақда компания матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Аввалроқ Skype’нинг бутун жаҳондаги фойдаланувчилари муаммоларга дуч келаётганлари маълум қилинганди. Асосий муаммо шундаки, барча фойдаланувчиларнинг статуслари “тармоқдан ташқарида” ҳолатига ўтиб қолган.

“Биз баъзи фойдаланувчилар Skype’да рўйхатдан ўтиб, ишлай олишларига имкон бермаётган носозликни бартараф этиш устида фаол иш олиб бормоқдамиз. Ҳозирча носозликнинг бартараф этилиши бўйича ахборотга эга эмасмиз”, деб айтилди матбуот хизматида.

Top