22:25 / 22.09.2015
3164

Омскда турар-жой биноси қулаб тушди

Россиянинг Омск шаҳрининг Ленин округида икки қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармасининг LifeNews телеканалига маълум қилишича, икки қаватли иморатнинг қаватлар орасида шипи қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир аёл ҳалок бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан хабар фавқулодда вазиятлар бошқармаси марказининг навбатчилик сменасига Москва вақти билан соат 16:50 да келиб тушган.

Уйдан 40 га яқин одам эвакуация қилинган, бироқ вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин.

Айни пайтда воқеа жойида шифокорлар, қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда.

Top