12:33 / 22.09.2015
3615

Ўзбекистон кимёгарлари ўз инновациялари билан импортнинг ўрнини босмоқчи

Ўзбекистонлик кимёгарлар ўз инновациялари билан импортнинг ўрнини босмоқчи. Бу ҳақда кимё саноати инновацион маркази директори, техник фанлар доктори, профессор Абдулла Дадахўжаев “Правда Востока” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Янги инновацион ишланмаларимиз қаторида маҳаллий хом ашё бўлмиш доломитдан магний бирикмаларини ишлаб чиқариш бор, - деди мутахассис. – Ундан минерал ва магний ўғитларига ички қўшимча сифатида фойдаланишади.

Максам-Чирчиқ ОА негизида ҳозир табиий газдан аммиак олишга мўлжалланган 6 турдаги янги катализаторлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона кўп миқдорда импорт ўрнини босувчи ўғитлар ишлаб чиқармоқда”.

Top