19:24 / 22.09.2015
3957

Қозоғистонлик эркак 12 йил қорнида тиббий қисқични кўтариб юргани аниқланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 12 йил муқаддам 73 ёшли Бектур Тўқмағамбетовнинг ичида 20 см ли қисқични унутиб қолдирган тиббиёт ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар беради Nur.kz сайти.

Шу билан бирга, иш юзасидан ҳали аниқ гумондорлар йўқлиги айтилмоқда. Кекса инсонни жарроҳлик амалиётида ўтказишда иштирок этган шахслар аниқланмоқда.
Бу борада тергов экспертизанинг хулосасини кутмоқда.

Top