11:17 / 22.09.2015
2477

Skype мессенжери фаолияти қайта тикланди

Microsoft компанияси мутахассислари Skype билан юзага келган носозликлар орадан 18 соат ўтиб тўлиқ бартараф этилганини маълум қилишди.

Айни пайтда мессенжердан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай муаммо кузатилмаяпти.

"Биз хурсандчилик билан сизга маълум қиламизки, Skype хизмати фаолияти тўлиқ тикланди. Сабрингиз учун раҳмат", деб ёзилади сервиснинг твиттердаги аккаунтида.

Эслатиб ўтамиз, хизмат фаолиятида муаммолар 21 сентябрь куни юзага келди. Дастлаб носозлик фақатгина мулоҳаза (статус)ларни ўзгартиришда кузатилган бўлса, кейинчалик фойдаланувчиларнинг барча абонентлари офлайнда тургандек кўриниб, уларга хизмат орқали қилиш имкони йўқ бўлиб қолгани маълум қилинди.

Маълумот учун, ушбу хизматдан фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошади. Хизматнинг ойлик аудиторияси эса 170 млн атрофида.

2011 йилда Microsoft ушбу мессенжерни 8,5 миллиард доллар эвазига харид қилганди.

Top