09:51 / 22.09.2015
9759

Сурия мухолифатига АҚШда тайёрланган жангарилар қўшилди

Америкалик инструкторлар томонидан тайёрланган 70 нафар жангчи Туркия ҳудуди орқали Сурияга кирди, деб хабар беради АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ахборот хизмати.
Айтилишича, “Суриянинг янги кучи” деб аталаётган отряд мухолифатнинг мамлакат шимолидаги хатти-ҳаракатларида етакчилик вазифасини бажариши кутилмоқда.
“Халқаро коалиция кўмагида Суриянинг янги кучлари мухолифатнинг сара отрядлари сафида жанг қилади ҳамда улар йирик бўлинмалар самарадорлигини ошириш учун махсус дастурлар давомида тўплаган тажрибаларини қўллайди”, - дейилади хабарномада.

Top