20:03 / 22.09.2015
3544

Таллин мэри порахўрликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди

Эстония пойтахти Таллин шаҳри мэри Эдгар Сависаар порахўрликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Эдгар Сависаар охирги 2 йил давомида бир неча марта нақд пул ва мулк шаклида юз минглаб евро миқдорида пора олиб келган, дейилади Delfi порталида.

Сависаар билан биргаликда яна бир неча киши ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилмоқда.

Айни вақтда шаҳар мэри вазифасига вақтинчаликка Сависаарнинг ўринбосари Мерике Мартинсон киришган.

Top