17:45 / 23.09.2015
2761

"Астана" жамоаси Уткиндан ўзи ҳақидаги номақбул твитлар учун узр сўрашни талаб қилди

Қозоғистоннинг «Астана» футбол клуби «НТВ плюс» шарҳловчи Василий Уткиндан жамоага нисбатан твиттердаги айтган номақбул сўзлари учун узр сўрашни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда баёнот клуб расмий сайтида эълон қилинган.

Василий Уткин 22 сентябрь куни твиттер саҳифасида Қозоғистон клуби вакилларини ёлғончиликда айблаб чиққан. Улар ўз ваъдасида тура олмаганини иддао қилганди.

«Астана» клуби берган хабарда айтилишича, клуб 21 сентябрь куни улар Уткинга 30 сентябрь куни Қозоғистонга ташриф буюриб, «Галатасарай»га қарши Европа чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувни шарҳлаш таклифи билан чиқмаган, улар Уткин билан ҳеч қандай мулоқот олиб борилмаганини таъкидлаб ўтишган.

Уткин эса мазкур баёнотга твиттер орқали яна бир маротаба муносабат билдириб ўтган.

Top