19:08 / 23.09.2015
2484

Ўзбекистон ТИВ ва Россия ТИВ ўзаро маслаҳатлашув ўтказди

2015 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида консуллик соҳасидаги Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

2015 йил учун вазирликлараро ҳамкорлик Дастурига биноан учрашувда бир томон фуқароларининг иккинчи томон ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноий масалаларда ҳуқуқий ёрдам беришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томонлама битимларни ижро этиш жараёни кўриб чиқилди.

Шунингдек, делегациялар шу соҳадаги Ўзбекистон ва Россия қонунчилигидаги кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот алмашдилар.

Top