11:40 / 23.09.2015
2483

Рим папасининг хавфсизлигини Нью-Йоркда 45 минг полициячи таъминлайди

Рим папаси Франциск 24-25 сентябрь кунлари Нью-Йоркда БМТ ривожланиш масалалари саммитида чиқиш қилади. Унинг хавфсизлигини таъминлашга 45 минг полициячи жалб қилинди.

АҚШ махфий хизмати собиқ ходими Дэйв Уилкинсоннинг CNN телеканалига маълум қилишича, 10 ой мобайнида унинг ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида барча таҳдидлар бирма-бир кўриб чиқилган.
“Иштирокчилар ўртасидаги доимий алоқа хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартидир”, - қўшимча қилди собиқ агент.

Top