19:14 / 23.09.2015
2070

Словакия муҳожирларнинг навбатдаги қисмини ЕИ бўйлаб тақсимлаш лойиҳасига эътироз билдиради

Словакия бош вазири Роберт Фицо Европа Иттифоқининг 120 минг қочқинларни иттифоққа аъзо давлатларга турар-жой билан таъминлаш тақсимотидан норози эканини билдириб, бу борада шикоят хати ёзишга ваъда бериб ўтди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Словакия Люксембургда жойлашган Европа Иттифоқи судига шикоят ёзади.

Фицонинг қайд этишича, унинг мамлакати ЕИ кўрсатиб ўтилган тақсимотдаги қочқинларни ўз мамлакатида қабул қила олмайди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор ўта бемаъни.

Европа Иттифоқи чиқарган тақсимотга шу кунга қадар Чехия, Руминия ва Венгрия эътироз билдиришга улгурган.

Top