07:22 / 23.09.2015
3116

Суриялик илк қочқинлар Буюк Британияга келишди

Бир неча минг кишидан иборат суриялик қочқинларнинг биринчи гуруҳи Буюк Британияга келди, деб хабар бермоқда мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

Расмийлар қочқинларнинг аниқ сони ва улар қаерда жойлаштирилиши ҳақида маълумот бермадилар.

Қочқинлар уй-жой, тиббий ёрдам, таълим олиш ҳамда келган кунлариданоқ иш билан таъминланадилар. Бу барча имкониятлар мамлакатнинг кўчириб ўтказиш бўйича ҳукумат дастури доирасида тақдим қилинмоқда.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон қочқинлар Сурия билан чегарадош давлатлардаги қочқинлар лагерларидан келишларини айтди. Унинг таъкидлашича, мамлакат қочқинларнинг энг заиф вакиллари, яъни ногирон болалар, зўрланган аёллар ва қийноқларга солинган эркакларни қабул қилади.

Кэмерон мамлакат 2020 йилгача 20 минг қочқинни қабул қилишини таъкидлаб ўтди.

Бундай кўрсаткичга эришиш учун Буюк Британия ҳар ой 400 нафардан қочқинни қабул қилиш керак бўлади.

Top