17:50 / 24.09.2015
3297

АҚШда мусулмон ота-оналар Қурбон ҳайити куни мактабни ёпишни талаб қилишди

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Жерси-Сити шаҳрида бир гуруҳ мусулмон ота-оналар мактаб йиғилишида раҳбариятдан 24 сентябрь куни нишонланувчи Қурбон ҳайити куни мактабни ёпишни талаб қилиб чиқишди. Маъмурият уларнинг талабини қисман қондирди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, тўрт соат давом этган йиғилиш баланд пардаларда кечди. Ҳижоб кийиб олган оналардан бири мактаб кенгашига: “Биз (мусулмонлар) энди озчилик эмасмиз. Биз тез орада кўпчилик бўламиз”, - деган.
Мактаб раҳбарияти 24 сентябрь куни барча учун дам олиш куни бўлмаслиги, бироқ ислом динига амал қилувчи ўқувчилар машғулотларда қатнашмаслиги мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарди.
Йиғилишда қатнашган яхудий ота-оналар эса мусулмонларнинг талабини таҳқирловчи деб аташди, уларнинг фикрича, яхудийларнинг Рош Ха-Шан ёки Йом-Киппур байрамларида ҳеч ким мактабни ёпмаган.
The Daily Mail нашрининг қайд этишича, шу сингари талаб Нью-Йорк шаҳрида тўлиқ қондирилган. Шаҳар мэри Билл де Блазио 24 сентябрь куни Қурбон ҳайити байрами муносабати билан шаҳардаги барча мактабларга дам олиш деб эълон қилди.

Top