23:15 / 24.09.2015
3594

Чеченистоннинг барча муассасаларида Қурбон ҳайит муносиб равишда кутиб олинди

Чеченистоннинг барча муассасаларида Қурбон ҳайит муносабати билан қурбонликлар қилинди, деб айтилмоқда Чеченистон ҳукумати расмий сайтида.

Ушбу хабарга кўра, қурбонлик амаллари “республиканинг барча муассасалари, вазирликлари, бошқармалари, шаҳар ва қишлоқлар маъмуриятларида” амалга оширилди.   

“Хайрли ишларнинг амалга оширилиши инсонларни яқинлаштиради. Ийд ал-Адҳ байрами эзгулик ва адолат тимсолидир. Бизнинг имонимизни мустаҳкамлайди, инсонлар қалбига қувонч ва умид солади, бир-биримизга ёрдам бериш йўлида бизни бирлаштиради. Айни пайтда Россиядан ўн минглаб зиёратчилар бу байрамни барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Маккада нишонлашмоқда. Аллоҳ уларнинг ҳажлари ва барча эзгу амалларини қабул қилсин”, деб мамлакат аҳолисини табриклади Рамзон Қодиров.        

Байрамни нишонлаш учун 32 мингдан кўпроқ қўй сотиб олинди ҳамда “муҳтож оилалар” ҳамда интернат ва шифохоналарга тарқатилди.

Top